ЖССТ экспертлари коронавирус борасида янглишди – Трамп

Олам

image

Расмий Вашингтон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бюджетини молиялаштиришдан воз кечиш имкониятини кўриб чиқади. Бу ҳақда АҚШ Президенти Дональд Трамп 7 апрель куни Оқ уйда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар ташкилотнинг ишлаши учун катта миқдордаги маблағ ажратган. Аммо унинг экспертлари дунёда коронавирус тарқалиши ҳақидаги прогнозларида қаттиқ янглишган.

“Биз ушбу масалани диққат билан кўриб чиқамиз. Шунингдек, ЖССТ'ни молиялаштиришни тўхтатамиз. Кўрайликчи, нима бўлар экан" дейди Трамп.

ЖССТ'ни молиялаштириш тўхтатилиши аниқми деган саволга Трамп "Балки, ундай бўлмас" дея жавоб берди.

Маълумот учун АҚШ ҳозирда коронавирусга чалинганлар энг кўп аниқланган давлат бўлиб турибди. 

 

Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ ЖССТ Дональд Трамп

Баҳолаганлар

499

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг