Ҳабибнинг лигасида ўзбекистонлик жангчи мағлуб бўлди
Спорт
−
29 Январь 2022
10322Бугун, 29 январь куни АҚШнинг Майами шаҳрида “Eagle FC 44” турнири ўтказилди.
UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедовга тегишли бўлган промоушенда ўзбекистонлик ММА жангчиси Фирдавс Ҳасанов (7-3) америкалик Шон Банчга (11-5) қарши октагонга кўтарилди ва тўлиқ уч раунд давом этган баҳсда ҳакамларнинг қарори билан мағлубиятга учради.
Мусобақасининг марказий жанги россиялик аралаш яккакурашлар жангчиси Сергей Харитонов (34-9) ва голландиялик Тайрон Спонг ўртасида бўлиб ўтди. Унда 41 ёшли Харитонов рақибини нокаутга учратди. Сергей турнирда иштирок эта олмаган Антонио Силва ўрнини эгаллаган.
Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмуҳамедов АҚШда ташкил этилган илк мусбақага “Манчестер Юнайтед” ва “Реал Мадрид” собиқ ярим ҳимоячиси Девид Бекхэм ташриф буюришини айтиб ўтган эди.
LiveБарчаси