Ҳабиб яна октагондан сакраб чиқди (видео)
Спорт
−
08 Сентябрь 2019
11113Аввалроқ, UFC`нинг енгил вазнида жаҳон чемпиони, россиялик Ҳабиб Нурмуҳамедов америкалик Дастин Порьега қарши жанг қилиб, чемпионлик камарини ҳимоя қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Россиялик спортчи Дастин Порьени мағлуб этгач, октагондан сакраб чиқиб, UFC президенти Дэйна Уайтга отилди.
Унинг олдига келиб, жангчи Уайтни қучоқлади. Россиялик спортчининг ҳиссий ҳаракати акс этган видео UFC`нинг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасига жойланди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг октябрь ойида Ҳабиб Нурмуҳамедов ирландиялик Конор Макгрегор билан жанг қилиб, ғалаба қозонганди. Жангдан кейин Нурмуҳамедов октагондан сакраб чиқиб, Макгрегор жамоасидагилар билан жанжаллаша кетганди. Натижада Нурмуҳамедов 9 ойга, Макгрегор 6 ойга дисквалификация қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь