Ҳабиб ўзбекистонлик футболчи билан бир жамоада ҳаракат қилди

Спорт

image

Аввалроқ, UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов профессионал футболчи сифатида карьерасини бошлаш ниятида эканлиги тўғрисида хабар берган эдик.

Кеча, 25 декабрь куни Ҳабиб Нурмуҳамедов Москванинг “Спартак” клубида машғлуот ўтади. Бу ҳақда спортчининг ўзи Instagram саҳифасида маълум қилган.

Қайд этилишича, машғулотларда Ҳабиб “Спартак”нинг ўзбекистонлик футболчиси Остон Ўрунов билан бир жамоада ҳаракат қилган. 

“Менинг жамоам шу кўринишда. Ғайрат ва шижоатимиз рақибнинг ўйин амалиётидан устун эди”, деб изоҳ қолдирган Ҳабиб.

Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмуҳамедов ўтган йилнинг 24 октябрь куни UFC 254 мусобақасида америкалик ММА жангчиси Жастин Гэтжини мағлубиятга учратганидан сўнг, профессионал фаолиятини тугатганини эълон қилди.

Россиялик жангчи фаолияти давомидаги 29 та жангда 29 бор ғалабага эришган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳабиб Остон Спартак

Баҳолаганлар

438

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг