Ҳабиб профессионал футболчи бўлиш истаги ҳақида гапирди 

Спорт

image

Россиялик жангчи, енгил вазнда UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов профессионал футболчи бўлиш истаги ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда "Матч ТВ" хабар берган. 

Спортчи азалдан футболга қизиқади, шунингдек, у Мадриднинг "Реал" клуби мухлиси ҳисобланади. 

Ҳабибнинг португалиялик "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду билан ҳам муносабатлари яхши. 

"Бундай истак бор. Албатта. Бу болалик орзуси. Футбол спорт қироли ҳисобланади", деган жангчи. 

Маълумот ўрнида, Нурмуҳамедов 2020 йилнинг кузида америкалик Жастин Гэтжини мағлубиятга учратганидан сўнг истеъфога чиқишга қарор қилган. 

Спортчининг сўзларига кўра, у онасига ёзда коронавирус инфекцияси асоратлари туфайли вафот этган отаси Абдулманап Нурмуҳамедовсиз жанг қилмасликка ваъда берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳабиб

Баҳолаганлар

122

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг