Ҳабиб Доғистондаги портлашда ҳалок бўлганларнинг оиласига ҳамдардлик билдирди
Олам
−
15 Август 2023
4000Собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳаммедов Доғистон пойтахти Махачқалъадаги ёқилғи қуйиш шохобчасида юз берган портлаш оқибатида ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда спортчи ўз Instagram саҳифасида маълум қилди.
“Биз Аллоҳникимиз ва унга қайтамиз. Барча ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдираман. Махачқалъада жуда кўп ўлган ва яраланганлар бор”, дейди Нурмуҳаммедов.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 14 август куни Доғистон пойтахти Махачқалъадаги автосервис биносида кучли портлаш содир бўлганди. Дастлаб автосервис биноси ёниб кетган, кейин олов ёқилғи қуйиш шохобчасига ўтган ва кучли портлаш юз берган. Портлашдан деярли 4 соат ўтиб ёнғин ўчирилган.
ОАВ портлаш оқибатида 25 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди, бироқ сўнгги маълумотларга кўра, фавқулодда вазият қурбонлари сони 35 нафарга етган, улардан уч нафари болалардир. Бундан ташқари, 80 га яқин киши жароҳатланган. Бунинг ортидан Доғистонда бир кунлик мотам эълон қилинди.
Шунингдек, содир бўлган портлаш муносабати билан Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Россия етакчиси Владимир Путинга ҳамдардлик телеграммасини йўллади.
LiveБарчаси