Ҳабиб Нурмуҳамедов “Ҳумо”нинг мураббийларидан бирига айланди

Спорт

image

Бугун, 1 апрель куни "Ҳумо" хоккей клуби ва Россиянинг аралаш яккакураш жангчиси Ҳабиб Нурмуҳамедов ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишувга эришилди. Бу ҳақда клубнинг расмий сайтида маълум қилинди.

"Енгилмас курашчи "Ҳумо" мураббийлар штабига жанг санъати бўйича мураббий сифатида киради. Биз Ҳабиб Нурмуҳамедовга омад ва кўк-оловранглар сафида муваффақиятлар тилаймиз!" дейилади клуб хабарида.

"Ҳумо" жамоасининг ҳимоячиси ҳисобланган Игор Мережко бу янгилик жамоани ҳаяжонга солганини таъкидлади. Шунингдек, ҳимоячи тезроқ янги мураббий билан кўришишни хоҳламоқда. 

"Биз ушбу янгиликни катта ҳаяжон билан қаршиладик. Бизнинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийимиз Арнис Ритениекс жуда яхши жанг санъати маҳоратига эга ва энди Ҳабиб билан биргаликда улар бизга кўплаб янги нарсаларни ўргатади. Янги мураббий жамоага қўшилишини ҳаяжон билан кутаяпмиз" дейди ҳимоячи.

Маълумот учун, "Ҳумо" хоккей клуби 2018 йилда ташкил қилинган. Клубнинг уй учрашувлари Тошкентдаги "Ҳумо арена" муз саройида ўтказилади.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Ҳабиб Нурмуҳамедов Ҳумо арена "Ҳумо" хоккей клуби

Баҳолаганлар

160

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг