Ҳабиб MMA тарихидаги энг кучли 15 жангчи номини айтди
Спорт
−
13 Апрель 2023
5929Россиялик собиқ UFC жангчиси Ҳабиб Нурмуҳаммедов россиялик Фёдор Емельяненко ва америкалик Жон Жонсни MMA тарихидаги энг яхши 15 нафар жангчи қаторига киритди.
Иккала афсонавий спортчини ҳам Нурмуҳаммедов ўз рейтингининг 1-поғонасига лойиқ кўрди. Рейтингнинг кучли учлигидан канадалик Жорж Сен-Пьер ва бразилиялик Андерсон Сильва ўрин олган.
Тўлиқ рейтинг (Ҳабиб бир нечта жангчиларни битта ўринга қўйди):
1. Фёдор Емельяненко / Жон Жонс;
2. Жорж Сен-Пьер;
3. Андерсон Сильва;
4. Деметриус Жонсон;
5. Даниэль Кормье;
6. Генри Сехудо;
7. Жозе Альдо;
8. Камару Усмон;
9. Исраэль Адесанья;
10. Би Жей Пенн;
11. Ройс Грейси;
12. Рэнди Кутюр / Кейн Веласкес;
13. Дэн Хендерсон / Маурисио Руа;
14. Мирко Филипович / Стипе Миочич;
15. Доминик Круз / Фрэнки Эдгар.
Маълумот учун, Ҳабиб Нурмуҳаммедов профессионал спортчилик фаолиятини 2020 йилда якунлаганди. У MMAʼда умумий 29 та жанг ўтказиб, барча тўқнашувларда ғалаба қозонган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь