Ҳабиб ММА'га қайтишга яқин – унинг собиқ мураббийи 

Спорт

image

Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳаммедов октагонга қайтиши мумкин. Бу ҳақда унинг ММА'даги мураббийи Хавьер Мендес маълум қилди.

“Дана Уайт Ҳабибни қайтаришга кўндириш учун қаттиқ ҳаракат қилди, ҳатто бунга яқинлашди. Дана уни пул билан алдай олмаслигини тан олди, энди бошқа йўл қидириб кўриши керак”, дейди Мендес.

Шунингдек, мураббий Ҳабибнинг қайтиш эҳтимоли юқори экани ва UFC президенти бунга ҳар томонлама яқин турганини таъкидлаган.

“Агар бу ташкилотда яна кимдир Ҳабибни ҳайратда қолдирса, эҳтимол у яна UFC октагонида чиқиш қилар”, дейди доғистонликнинг мураббийи.

Маълумот учун, Ҳабиб Нурмуҳаммедов ММА'да 29 та профессионал жанг ўтказиб, барчасида ғалабага эришган. Отасининг вафоти эса кейинчалик унинг спортдаги фаолиятини якунлашига сабаб бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Дана Уайт Хавьер Мендес Ҳабиб Нурмуҳаммедов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made