Ҳабиб Конорнинг мағлубиятига изоҳ берди

Спорт 38269
image

Бугун, 24 январь куни Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Дабида бўлиб ўтган UFC 257 турнирининг асосий жангида ирландиялик Конор Макгрегор рақиби америкалик Дастин Пуарьега имкониятни бой берди.

Жангдан сўнг, Конорнинг ашаддий рақиби россиялик жангчи Ҳабиб Нурмуҳамедов Twitter саҳифасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

 

“Сени чемпионликка олиб чиққан ўз жамоангдан воз кечиб, спаринг-шеригингни ташлаб кетсанг ва келажаги реалликдан узоқда бўлган ёш болалар билан шуғуллансанг, якуни мана шунақа бўлади”, дейди Ҳабиб.

Бугун, 24 январь куни Абу-Дабининг “Жанглар ороли”да бўлиб ўтган UFC 257 турнирининг асосий картерида ўзбекистонлик Маҳмуд Муродов ҳам октагонга кўтарилди ва америкалик рақибини 3-раундда техник нокаутга учратиб, ғалаба қозонди

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 2693
Рейтинг: 3
t
×