Ҳабиб Макгрегор-Порье жангида ким ғолиб бўлиши мумкинлигини айтди
Спорт
−
23 Январь 2021
46829Эртага, 24 январь куни Абу-Дабидаги (БАА) “Жанглар ороли”да UFC 257 турнири ўтказилади. Турнирнинг асосий воқеаси ирландиялик ММА жангчиси Конор Макгрегор ва америкалик Дастин Порьенинг жанги бўлади.
UFC'нинг енгил вазн тоифасида амалдаги чемпиони россиялик Ҳабиб Нурмуҳамедов ушбу жанг натижалари ҳақидаги тахминлари билан ўртоқлашди.
“Бошида Конор фаолроқ бўлади. Учинчи ёки тўртинчи раундда эса Дастин бу йигитни мағлуб этади, деб ўйлайман”, деган Ҳабиб.
Аввалроқ, Ҳабиб UFC 257 турнирига боришдан бош тортгани ҳақида хабар бергандик.
Маълумот ўрнида, жорий йил 16 январь куни Нурмуҳамедов UFC Президенти Дана Уайт билан бўлган суҳбатида ўз фаолиятини қайта бошлашга тайёр эканлигини, аммо сўнгги қарорини Конор ва Порье жанги натижасига қараб айтилишини маълум қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь