Ҳабиб Конорнинг жангига ташриф буюрадими?
Спорт
−
21 Январь 2021
8889UFC'нинг енгил вазн тоифасида амалдаги чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов UFC 257 турнирига боришдан бош тортди. Бу ҳақда "Bloody Elbow" хабар берган.
Эслатиб ўтамиз, UFC 257 турнири жорий йилнинг 24 январь куни Абу-Дабидаги (БАА) "Жанглар ороли"да бўлиб ўтади.
Турнирнинг асосий воқеаси ирландиялик ММА жангчиси Конор Макгрегор ва америкалик ММА жангчиси Дастин Порьенинг жанги бўлади.
Аввалроқ, Макгрегор Нурмуҳамедовни жангга чорлагани ҳақида хабар бергандик.
Жорий йил 16 январь куни Нурмуҳамедов UFC Президенти Дана Уайт билан бўлган суҳбатида ўз фаолиятини қайта бошлашга тайёр эканлигини эълон қилган ва бунинг учун шарт қўйганди.
Ҳабиб Нурмуҳамедов ва Конор Макгрегор ўзаро 2018 йилда тўқнаш келишган. Ўша жангда Конор “Доғистон бургути”га қарши уч дақиқа чидаб бериб, мағлуб бўлган.
Маълумот ўрнида, Ҳабиб Нурмуҳамедов 2020 йил 24 октябрь куни Aбу-Дабидаги “Жанглар ороли”да америкалик Жастин Гэтжини мағлубиятга учратганидан сўнг, спортдаги фаолияти якунланганини эълон қилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь