Ҳабиб футболга кириб келмоқда. У қайси клубда ўйнамоқчилигини айтди

Спорт 19804
image

Аралаш жанглар бўйича UFC енгил вазн тоифасидаги чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов профессионал футболда дебют қилмоқчи экани тўғрисидаги саволларга жавоб берди.

“Шунақа ният бор... “Спартак” клуби? Албатта, бу – ажойиб жамоа, аммо маҳаллий даражадаги. Орзумдаги клуби эса “Реал Мадрид”. Эсимни таниб, 90 дақиқа кўрган биринчи ўйиним 1998 йилги Чемпионлар Лигаси финалидир. Ўшанда “Реал Мадрид” “Ювентус”га қарши майдонга тушган эди. Ўйинда Миятович офсайддан гол урган. Аммо биз, Мадрид мухлислари, буни қабул қилмаймиз”, дейди Нурмуҳамедов.

Эслатиб ўтамиз, январь ойи охирида Нурмуҳамедов Россиянинг “Спартак” клуби ўқув-машғулот йиғинига ташриф буюрди ва у ерда Москва жамоаси футболчилари билан ўйнади.

Шунингдек, Россиянинг учинчи дивизионида тўп сурувчи “КамАЗ” клуби Ҳабиб Нурмуҳамедовга футбол карьерасини ушбу жамоада бошлаш тўғрисида таклиф юборган.

Маълумот ўрнида, Нурмуҳамедов 2020 йилнинг кузида америкалик жанги Жастин Гэтжини мағлубиятга учратганидан сўнг, истеъфога чиқишга қарор қилган. Спортчининг сўзларига кўра, у ёзда коронавирус инфекцияси асоратлари туфайли вафот этган отаси Абдулманап Нурмуҳамедовсиз жанг қилмаслиги тўғрисида онасига ваъда берган.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1034
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×