Ҳабибга футбол клубидан таклиф тушди
Спорт
−
29 Январь 2021
6516Россиянинг учинчи дивизионида тўп сурувчи “КамАЗ” клубидан енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедовга футбол карьерасини ушбу жамоада бошлаш тўғрисида таклиф юборилди. Бу ҳақда “КамАЗ” клубининг Instagram саҳифасида маълум қилинган.
“Хуш келибсиз, Ҳабиб! Сизга жамоамиз аъзоси сифатида катта футболда дебют қилишни таклиф этамиз”, дейилади саҳифада.
Хабарга кўра, “КамАЗ” Ҳабибни мавсумолди йиғинларига чақирган.
Маълумот ўрнида, ушбу клубда аввал ҳам катта футболга бошқа спортдан кириб келган футболчи дебют қилган. Россиянинг Қозон шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи “Ак Барса” хоккей клубидан келган Артём Лукоянов ушбу клуб билан 2019 йилда шартнома тузган ва “Уфа-2”га қарши майдонга тушган.
LiveБарчаси