Сирдарёда Isuzu “КамАЗ”га урилиб, бўлиниб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 5 ноябрь куни Сирдарё вилоятида Isuzu “КамАЗ”нинг орқасига бориб урилиб, олд қисми бўлиниб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди. 

Қайд этилишича, соат 05:30 лар атрофида Сирдарё тумани ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятдаги М-34 автомобиль йўлининг “Термиз-Тошкент” йўналиши 84-километрида “КамАЗ” русумли транспорт воситаси носозлиги сабабли йўлнинг четки қисмида тўхтаб турган. Ўша вақтда шу йўналиш бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Isuzu русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси ҳушёрликни йўқотиб, тўхтаб турган “КамАЗ”нинг орқа қисмига бориб урилиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. 

Билдирилишича, содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида жабрланганлар ҳамда жароҳатланганлар йўқ. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё тумани ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида ҳайдовчи ЗИЛ русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, ухлаб қолиши оқибатида йўл марказида жойлашган электр темир устунга урилганди. Ушбу ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи енгил тан жароҳати олиб, Андижон шаҳар шифохонасига мурожаат қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Сирдарё КамАЗ Isuzu

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг