Ҳабиб футболчилик фаолиятини бошлайди — ОАВ

Спорт 10168
image

Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов фаолиятини футболда давом эттиради. Спортчи Россиянинг иккинчи дивизиони клуби — Маҳачқалъанинг “Легион-Динамо” жамоаси билан шартномага имзо қўйди.

Хабарларга кўра, Ҳабиб клуб президенти Шамиль Лахиялов билан шартнома борасида кеча, 3 июнь куни келишувга эришган. Шартнома эса бугун, 4 июнь тонгида имзоланган. Бироқ, ҳозирча маош масаласи очиқланмади.

Аввалроқ Ҳабиб ўзининг Instagram саҳифасига футбол ўйнаётгани тасвирланган видеони жойлаган, бунга эса Шамиль Лахиялов ўз муносабатини билдирган эди.

Абдулла Маннонов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 435
Рейтинг: 3
Теглар
t
×