Ҳабиб энг яхши ММА жангчиси бўлишга даъвогарлик қилади 

Спорт

image
0:00
0:00
download

Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов “Аралаш услубдаги энг яхши жангчи (MMA)” номинациясида ESPYS Awards-2021 мукофотига номзод бўлди. Бу ҳақда мукофот расмий сайтида хабар берилган.  

Шунингдек, ушбу соврин учун UFC чемпионлари Фрэнсис Нганну, Аманда Нуньес ва Роуз Намаюнас ҳам кураш олиб бормоқда. 

Аманда Нуньес теннисчи Наоми Осака, гимнастикачи Симона Байлз ва баскетболчи Бреанна Стюарт билан бирга “Йилнинг энг яхши аёл спортчиси” номинациясида ҳам қатнашмоқда. 

Маълум қилинишича, тақдирлаш маросими жорий йилнинг 10 июль куни Нью-Йоркда бўлиб ўтади. 

Аввалроқ, Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров UFC жангчиси Ҳамзат Чимаевни октагонни мағлубиятсиз тарк этган, истеъфодаги чемпион Ҳабиб Нурмуҳамедов билан таққослаганди. 

Эслатиб ўтамиз, Нурмуҳамедов 2020 йилнинг кузида америкалик жангчи Жастин Гэтжини мағлубиятга учратганидан сўнг, фаолиятини якунлашга қарор қилди. 32 ёшли Ҳабиб умумий ҳисобда 29 маротаба октагонга кўтарилиб, бирор марта мағлубиятга учрамаган: 29 жанг, 29 ғалаба.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳабиб ММА

Баҳолаганлар

149

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг