Рамзан Қодиров Ҳабибдан кучлироқ UFC жангчиси кимлигини айтди

Спорт

image

Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров UFC жангчиси Ҳамзат Чимаевни октагонни мағлубиятсиз тарк этган, истеъфодаги чемпион Ҳабиб Нурмуҳамедов билан таққослади.

Жорий йилнинг май ойида Қодиров Нурмуҳамедовни “UFC лойиҳаси” деб атаган эди. Сўнгра Ҳабиб билан “Ахмат” клубидан ҳар қайси спортчи ўртасида жанг ташкил қилиш учун ҳар қандай суммани тўлашга тайёрлигини маълум қилган. Шундан кейин “Ахмат” клубида шуғулланувчи Ҳамзат Чимаев исмли UFC жангчиси “агар у [Ҳабиб] жангга рози бўлса, биз уни йиртиб ташлаймиз”, деган. Нурмуҳамедов эса оғзаки тортишувга қўшилмаган.

“Эҳтимол, балки энди Чимаев кучлироқдир, чунки Ҳабиб спортни тарк этган. Бир пайтлар Нурмуҳамедов яхшироқ бўлган. Ва у буни октагонда исботлаган. Ҳабиб ўз мақсадларига эришди ва спортни тарк этди. Энди у ёш жангчиларга ёрдам беряпти. Унинг ўз лигаси бор, бизнес билан шуғулланади”, дейди сиёсатчи ўзининг Instagram саҳифасидаги жонли эфирда.

Эслатиб ўтамиз, Нурмуҳамедов 2020 йилнинг кузида америкалик жангчи Жастин Гэтжини мағлубиятга учратганидан сўнг, фаолиятини якунлашга қарор қилди. 32 ёшли Ҳабиб умумий ҳисобда 29 маротаба октагонга кўтарилиб, бирор марта мағлубиятга учрамаган: 29 жанг, 29 ғалаба.

Маълумот ўрнида, Чимаев Чеченистонда туғилган, аммо спорт мусобақаларида Швеция шарафини ҳимоя қилади. У 9 маротаба октагонга чиққан ва барчасида ғалаба қозонган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

597

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг