Жиззахда сохта ҳавола орқали танишини чув туширган аёл ушланди

3-саҳифа

image

Жиззахда SMS орқали сохта ҳавола жўнатиб, танишининг пулларини ўмарган аёл ушланди. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида яшовчи 52 ёшли (аёл) Р.Н. ариза билан мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган банк картасидан 1 млн 550 минг сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ечиб олинганини маълум қилган.  

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида 33 ёшли (аёл) Ю.А. содир этгани аниқланди.

Гумонланувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган Ю.А. жабрланувчи Р.Н.нинг яқин таниши эканлиги, шунингдек унга билдирмасдан SMS хабарнома (сохта ҳавола) юбориш орқали шахсий маълумотларини қўлга киритганини айтган. Шундан сўнг у жабрланувчининг банк мобиль иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олган ва 1 550 000 сўм пулларни ўзининг пластик картасига ўтказиб олган.

"Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “б” банди (ўғрилик қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) ахборот тизимига кириб ёки ундан фойдаланиб) билан жиноят иши қўзғатилиб, Ю.А.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда", дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиззах

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг