Наманганда 4 эгизак дунёга келди

Local

image

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида 4 эгизак дунёга келди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Эгизакларнинг 2 нафари ўғил ва 2 нафари қиз бўлиб, айни пайтда уларнинг умумий аҳволи қониқарли. Она ва чақалоқлар малакали мутахассислар назорати остида.

Туғуруқ жараёни Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиалида шифокорлар назорати остида жарроҳлик амалиёти орқали, асоратсиз бажарилган.

Эгизаклар отасининг айтишича, уларнинг авлодида қўш фарзандлар туғилиши кўп кузатилган, аммо 4 эгизакнинг дунёга келиши биринчи марта учрамоқда.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends