Чуст туманига янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
19 Февраль
6388Бахтиёржон Салимжонов Наманган вилояти Чуст туманининг ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимияти ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 19 февраль куни халқ депутатлари Чуст тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган. Унда депутатлар Наманган вилояти ҳокимининг Ҳамдамов Бекзод Исмоиловични Чуст тумани ҳокими лавозимидан озод этиш тўғрисидаги қарорини бир овоздан маъқуллаган. Бекзод Ҳамдамов 2020 йилнинг июль ойидан буён туманга раҳбарлик қилиб келаётганди.
Шунингдек, депутатлар Бекзод Ҳамдамовни халқ депутатлари Чуст тумани кенгаши депутатлик ваколатини муддатидан олдин соқит қилиш ҳақидаги аризаси юзасидан кенгаш қарорини ҳам тасдиқлаган.
Шундан сўнг, вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Чуст тумани ҳокими лавозимига тавсия этилган номзод - Бахтиёржон Салимжонов Раҳимжоновични таништирган. Номзод депутатлар томонидан бир овоздан тасдиқланган.