Уруш сари бир қадам: Венесуэла баҳсли ҳудудни мамлакатнинг 24-штати деб эълон қилди

Олам

image

Венесуэла Президенти Николас Мадуро қўшни Гаянанинг ғарбий қисми – Эссекибони мамлакатнинг 24-штати деб эълон қилди.  Минтақага Гаяна-Эссекибо номи берилди. Бу ҳақда “Ultimas Noticias” хабар берди. 

Николас Мадуро қўшиб олинган ҳудудда газ, нефть ва фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун лицензия берувчи бўлимлар яратишни таклиф қилган. У бўлинмаган денгизда ишлайдиган нефть компанияларига операцияларни якунлаш учун уч ой муҳлат берган.

Шунингдек, Мадуро Венесуэла Миллий ассамблеясини баҳсли ҳудудни ҳимоя қилиш бўйича қонун қабул қилишга чақирган.

Унинг қўшимча қилишича, яқин келажакда Венесуэланинг янги харитаси барча мактаблар, коллежлар ва университетларга юборилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 декабрь куни Венесуэла ҳукумати нефтга бой Эссекибо ҳудудини қўшни мустақил Гаяна томонидан аннекция қилиниши бўйича референдум ўтказганди. Аҳолининг 95 фоиздан ортиғи референдумнинг барча бешта саволини маъқуллаган, камида 10,5 миллион овоз берилган.

Венесуэла ва Гаяна ўртасидаги Эссекибо ҳудуди бўйича баҳс узоқ тарихга эга. Қуйидаги ҳавола орқали бу ҳақдаги мақолани ўқишингиз мумкин. 


Мақола муаллифи

Теглар

Венесуэла Гаяна Эссекибо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг