Мирзиёев Тожикистон ва АҚШга боради

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 14-15 сентябрь кунлари Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида бўлади. Келгуси ҳафтада эса у Америка Қўшма Штатларининг Нью-Йорк шаҳрига боради. Бу ҳақда Шерзод Асадов маълум қилди.

Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида 14-15 сентябрь кунлари Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи маслаҳат учрашуви ҳамда Оролни қутқариш Халқаро жамғармаси саммити бўлиб ўтади. Мазкур тадбирда Шавкат Мирзиёев ҳам қатнашади.

Нью-Йоркда эса Ўзбекистон Президенти БМТ Бош ассамблеясининг 78-сессияси умумсиёсий мунозараларида нутқ сўзлайди ҳамда "С5+1" форматидаги АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг биринчи учрашувида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 август куни АҚШ Президенти Жо Байден Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллаб, уни Нью-Йоркда C5+1 форматидаги саммитга таклиф қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Шавкат Мирзиёев Тожикистон Нью-Йорк

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг