Эрдўған кимнинг тарафидалигини айтди

Олам

image

Бугун, 24 июнь куни Россия Президенти Владимир Путин Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан телефон орқали мулоқот қилди.

Келтирилишича, Владимир Путин Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга қуролли исёнга уриниш билан боғлиқ мамлакатдаги вазият ҳақида маълумот берган.

Шунингдек, Эрдўған Путиннинг ҳар қандай қадамларини қўллаб-қувватлашини билдиришини айтган.

Аввалроқ, Владимир Путин Қозоғистон, Ўзбекистон ва Беларусь раҳбарлари Қосим-Жомарт Тўқаев, Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко билан телефон орқали мулоқот қилиб, суҳбатдошларини вазият ҳақида хабардор қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 24 июнь куни “Вагнер” жангчилари Ростовдаги Жанубий ҳарбий округ штаб-квартирасини эгаллаб олганди. Москвада ҳам хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Бунинг ортидан Россия Мудофаа вазирлиги “Вагнер” ҳужум отрядлари жангчиларига, Президент Владимир Путин эса россияликларга мурожаат билан чиқди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчихонаси Россияда бўлиб турган фуқароларини огоҳлантирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Путин Эрдўған Вагнер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг