Эрдўғанни Байден ҳам табриклади
Олам
−
29 Май 2023
4949Кеча, 28 май куни Туркияда президентлик сайловининг иккинчи турида ғалаба қилган Ражаб Тойиб Эрдўғанга дунё етакчилари томонидан табрикномалар юборилди. Хусусан, АҚШ Президенти Жо Байден ҳам Эрдўғанни қутлаб Twitter’да пост қолдирди.
“Президент Эрдўғанни қайта сайлангани билан табриклайман. Мен НАТО иттифоқчилари сифатида икки томонлама муаммолар ва глобал муаммолар бўйича ҳамкорликни давом эттиришни интиқлик билан кутаман”, деб ёзган Америка етакчиси.
Маълумот учун, Туркия Олий сайлов кенгаши раиси Аҳмет Енер сайлов бюллетенларининг мутлақ кўпчилигини санаб чиқиш натижаларига кўра, амалдаги давлат раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған президентлик сайловларининг иккинчи босқичида ғолиб бўлганини маълум қилган. Унга кўра, бюллетенларнинг 99,43 фоизини санаб чиқиш натижаларига кўра, Ражаб Тойиб Эрдўған 52,14%, Камол Қиличдорўғли эса 47,86% овоз олган.
Эслатиб ўтамиз, сайловолди кампанияси давомида Ражаб Тойиб Эрдўған ўз рақиби Камол Қиличдорўғлини АҚШ Президенти Жо Байдендан кўрсатма олганликда айблаганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь