Жўрабек Раҳимов энди росманасига Хоразм ҳокими бўлди

Жамият

image

Жўрабек Раҳимов Хоразм вилояти ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда бугун, 31 март куни Президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Урганч шаҳрида Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши сессиясида маълум қилинган.

Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилган. Президент Хоразм вилояти ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажариб келаётган Жўрабек Раҳимович Раҳимов номзодини тавсия этган.

Номзод вилоятда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, саноатни ривожлантириш, энергетика қувватларини ошириш, ижтимоий масалаларни ҳал этиш, маҳаллада яшаш шароитларини яхшилаш бўйича режаларини тақдимот қилган.

Сўнг Хоразм вилояти ҳокимини тайинлаш масаласи овозга қўйилди. Овозга қўйиш натижаларига кўра, Жўрабек Раҳимов вилоят ҳокими этиб тасдиқланган.

Жўрабек Раҳимов 1981 йил Хоразм вилояти Шовот туманида туғилган. У Ўзбекистон Либерал-демократик партияси aъзоси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Жўрабек Раҳимович Раҳимов Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.

Унга қадар Ж.Раҳимов Қўшкўпир тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хоразм ҳоким Жўрабек Раҳимов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг