“Уммон” гуруҳи хонандаси Жасур Рафиқов вафот этди
Маданият-санъат
−
14 Ноябрь 2022 100066 1 дақиқа
“Уммон” гуруҳининг собиқ хонандаси Жасур Рафиқов бугун, 14 ноябрь куни оғир хасталик сабаб вафот этди. Бу ҳақда гуруҳнинг яна бир собиқ хонандаси Шоҳруҳ ўзининг Instagram’даги саҳифаси орқали хабар берди.
Жасур Рафиқов бир неча йиллардан буён саратон билан курашиб келаётган эди.
"Уммон" гуруҳи ҳаваскор хонандалар – Зоҳид Рихсиев, Шоҳруҳ ва Жасур Рафиқов томонидан 2010-йилларда ташкил топган эди. Ўша йилларда бу гуруҳ ёшларнинг энг севимли гуруҳига айланди ва вилоятлар бўйлаб минглаб мухлисларни стадионларга жамлаган концертлар тақдим этди.
Гуруҳ 2018 йилда тарқалди. Аввалига уни Зоҳид тарк этди. Кейин эса Жасур бетоблиги сабаб фаолиятини тўхтатди.
Эслатиб ўтамиз, гуруҳнинг собиқ солисти Зоҳид Рихсиев ҳам сентябрь ойида оғир автоҳалокаттга учраган эди. Айни вақтда унинг аҳволи ўзгаришсиз қолмоқда.
QALAMPIR.UZ жамоаси марҳум Жасур Рафиқовнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025