“Уммон” гуруҳи хонандаси Жасур Рафиқов вафот этди

Art & Culture

image

“Уммон” гуруҳининг собиқ хонандаси Жасур Рафиқов бугун, 14 ноябрь куни оғир хасталик сабаб вафот этди. Бу ҳақда гуруҳнинг яна бир собиқ хонандаси Шоҳруҳ ўзининг Instagram’даги саҳифаси орқали хабар берди. 

Жасур Рафиқов бир неча йиллардан буён саратон билан курашиб келаётган эди. 

"Уммон" гуруҳи ҳаваскор хонандалар – Зоҳид Рихсиев, Шоҳруҳ ва Жасур Рафиқов томонидан 2010-йилларда ташкил топган эди. Ўша йилларда бу гуруҳ ёшларнинг энг севимли гуруҳига айланди ва вилоятлар бўйлаб минглаб мухлисларни стадионларга жамлаган концертлар тақдим этди. 

Гуруҳ 2018 йилда тарқалди. Аввалига уни Зоҳид тарк этди. Кейин эса Жасур бетоблиги сабаб фаолиятини тўхтатди. 

Эслатиб ўтамиз, гуруҳнинг собиқ солисти Зоҳид Рихсиев ҳам сентябрь ойида оғир автоҳалокаттга учраган эди. Айни вақтда унинг аҳволи ўзгаришсиз қолмоқда. 

QALAMPIR.UZ жамоаси марҳум Жасур Рафиқовнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради. 


Rate Count

5880

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic