Хонанда Зоҳид комада. ССВ даҳшатли ЙТҲ бўйича маълумот берди
Маданият-санъат
−
30 Сентябрь 2022
37391Аввалроқ “Уммон” гуруҳи собиқ солисти Зоҳид Рихсиев ЙТҲ учрагани ҳақида хабар берган эдик. Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу ҳодиса юзасидан расмий маълумот берди.
Хабарда қайд этилишича, Зоҳид Рихсиев ҳозир жонлантириш бўлимида бўлиб, сунъий нафас олиш аппаратига уланган ва ҳозирда у кома ҳолатида.
“Пойтахтимиздаги даволаш муассасасига олиб келинган автомашина бошқарувчиси З.Р.га “Бош мия очиқ жароҳати. Бош мия лат ейиши. Бош тепа соҳасининг эзилиб йиртилган жароҳати. Чап елка соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши. Кома 1-2 даража” ташхиси қўйилган.
Тиббиёт ходимлари томонидан бемор бошидаги жароҳатга бирламчи жарроҳлик ишлови берилган. Оғриқсизлантирилиб, ИВЛ аппартига уланган. Бош қисми МСКТ, ички аъзолари эса УТТ каби барза зарурий текширувлардан ўтказилган. Айни пайтда З.Р. жонлантириш бўлимида. Сунъий нафас олиш аппаратига уланган. Унга барча тегишли тиббий муолажалар кўрсатилмоқда”, дейилади хабарда.
Шунингдек, автомобилда бўлган икки нафар йўловчилар ҳақида ҳам маълумот берилган бўлиб. Улардан бирининг аҳволи ўрта оғир даражада, иккинчисига биринчи ёрдам кўрсатилганидан сўнг амбулатор шароитда даволаниши учун уйига жавоб берилган.
“Бош мия очиқ жароҳати. Бош мия лат ейиши. Бош тепа соҳасининг эзилиб йиртилган жароҳати. Кўкрак қафаси лат ейиши” диагнози қўйилган йўловчи Ж.Й. ҳам жонлантириш бўлимида зарур даво муолажаларини олмоқда. Унинг аҳволи ўрта оғир. Хушида.
Бемор Ж.И да эса “Бош мия ёпиқ жароҳати. Бош мия чайқалиши. Чап томон юқори қовоқ, ўнг томон жағ ости ва бўйин соҳалари эзилиб йиртилган жароҳатлари” аниқланган. Унга тегишли тиббий ёрдам кўрсатилиб, зарур муолажалар ўтказилгач, аҳволи қониқарли бўлгани учун амбулатор шароитда даволаниши учун уйига жавоб берилди”, дейилади ССВ матбуот хизмати хабарида.
Маълумот ўрнида, кеча, 29 сентябрь куни тахминан соат 23:00 ларда 1990 йилда туғилган З.Р. ўзининг бошқарувидаги BMW русумли транспорт воситасида Аҳмад Дониш кўчасидан Янгишаҳар кўчасига қараб ҳаракатланаётган вақтида руль бошқарувини йўқотган ва автоҳалокатга учраган. Автомобилда бўлган яъна бир йўловчи 1994 йилда туғилган Х.С. эса воқеа жойида вафот этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь