“Уммон” гуруҳи солисти Зоҳид ЙТҲ учради. Унинг аҳволи оғирлиги айтилмоқда
3-саҳифа
−
30 Сентябрь 2022
3119829 сентябрь куни тахминан соат 23:00 ларда пойтахт Тошкентнинг Юнусобод туманида даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
ЙТҲда 1990 йилда туғилган З.Р. (собиқ “Уммон” гуруҳи солисти Зоҳид Рихсиев – таҳр) ўзининг бошқарувидаги BMW русумли (давлат рақам белгиси 01 N 806 HA) транспорт воситасида Аҳмад Дониш кўчасидан Янгишаҳар кўчасига қараб ҳаракатланаётганда руль бошқарувини йўқотиб, йўл транспорт ҳодисасини содир этган.
Оқибатда транспорт воситаси ҳайдовчиси ва йўловчилари 1995 йилда туғилган Ж.И. ҳамда 1996 йилда туғилган Ж.Й. шифохонага ётқизилган. 1994 йилда туғилган Х.С. воқеа жойида вафот этган.
Айни вақтда хонанда Зоҳид Рихсиевнинг аҳволи оғирлиги, у жонлантириш бўлимига олингани айтилмоқда.
Ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси