“Махсус ҳарбий операция” зонасида вазият кескин – Суровикин
Олам
−
19 Октябрь 2022
19135Украина ҳудудидаги “махсус ҳарбий операция” зонасида вазият кескин. Бу ҳақда 18 октябрь куни Россия Федерациясининг Украинадаги кучлари бирлашган гуруҳи қўмондони, армия генерали Сергей Суровикин маълум қилди.
“Махсус операция” зонасидаги вазият умуман таранг, душман Россия қўшинлари позицияларига ҳужум қилишга уринишларини қолдирмаяпти”, дейди у “Россия 24” телеканали эфирида.
Унинг сўзларига кўра, Россия қўшинлари гуруҳи ўз таркибини оширмоқда, захиралар яратмоқда ва бутун алоқа чизиғи бўйлаб мудофаа позицияларини қурмоқда.
Суровикин, шунингдек, Киевни Херсон вилоятидаги Каховская ГЭСи тўғонига “ракета ҳужумини тайёрлашда” айблади.
Генералнинг таъкидлашича, Россия Қуролли кучлари Россия ҳукумати томонидан тайёрланаётган кўчириш дастури бўйича аҳолининг Херсон вилоятидан хавфсиз чиқиб кетишини таъминлайди.
“Херсонга нисбатан кейинги ҳаракатлар пайдо бўлган ҳарбий-тактик вазиятга боғлиқ бўлади, бу осон эмас, қийин қарорларни инкор этиб бўлмайди”, дея қўшимча қилди Суровикин.
Қўмондоннинг сўзларига кўра, Россия юқори суръатларда олдинга силжиш учун интилмаяпти, у ҳар бир аскарни ҳимоя қилади ва яқинлашиб келаётган душманни методик равишда парчалайди.
У, шунингдек, Россия қўшинлари томонидан Украинада сўнгги “Кинжал” гипертовушли ракета тизимидан муваффақиятли фойдаланилгани ҳақида маълум қилди. Суровикиннинг сўзларига кўра, улар нишонга зарба беришда ўзини яхши кўрсатган.
LiveБарчаси