Путин Горбачёв билан видолашди (видео)

Олам

image

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин бугун, 1 сентябрь куни Москвадаги Марказий клиник шифохонада 30 август куни вафот этган СССРнинг биринчи президенти Михаил Горбачёв билан видолашди. 

Президент [Калининградга] жўнаб кетишдан олдин Марказий клиник шифохонада тўхтади ва у ерда Михаил Сергеевич Горбачёв билан видолашди ва тобут ёнига гул қўйди.

Кремль Матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, давлат раҳбарининг иш жадвали 3 сентябрга белгиланган умумий видолашув маросимида иштирок этишга “афсуски” имкон бермайди. 

Путин Россия Федерацияси Президенти сифатида Горбачёв билан бир неча бор учрашган, охирги марта 2006 йилнинг март ойида сиёсатчининг 75 ёшга тўлишининг эртасига собиқ Совет Иттифоқи раҳбарини Ново-Огарёвода қабул қилган. 

Михаил Горбачёв 1931 йил 2 мартда туғилган. У 1990 йил 15 мартдан 1991 йил 25 декабргача СССРнинг биринчи ва охирги президенти бўлган. Бундан ташқари, у КПСС Марказий Қўмитасининг охирги Бош котиби ва СССР Олий Кенгаши Президиумининг раиси лавозимларида ишлаган.

Горбачёв 1991 йил 25 декабрда СССР президенти лавозимидан истеъфога чиқди, шу билан бирга Совет Иттифоқи ўз фаолиятини тўхтатди. Горбачёв жамғармасида сақланадиган меҳнат дафтарчасида унинг давлат раҳбари лавозимини тарк этгани ҳақида ҳеч қандай қайд йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Михаил Горбачёв 30 август куни кечқурун оғир ва узоқ давом этган хасталикдан сўнг вафот этди

Горбачёв Москвадаги Новодевичий қабристонига, турмуш ўртоғи ёнига дафн этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Михаил Горбачёв

Баҳолаганлар

384

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг