Дунёда коронавирус билан касалланиш даражаси юқори — ЖССТ
Олам
−
30 Июнь 2021
3618Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) дунёда коронавирус билан касалланиш даражаси юқори эканлигини эълон қилди. Сўнгги бир ҳафта ичида мутахассислар COVID-19 билан касалланган 2 млн 600 минг 313 беморни рўйхатдан ўтказган.
Шунингдек, сўнгги етти кун ичида 57 минг 603 бемор ушбу касалликдан вафот этган, бу аввалги ҳафтага нисбатан 10 фоизга кам. ЖССТ маълумотларига кўра, бу ўтган йилнинг ноябрь ойидан бери энг паст ўлим кўрсаткичи.
Таъкидланишича, Европада бир ҳафта ичида 372 мингдан ортиқ одам вирус юқтирган ва 6 мингдан ортиқ киши вафот этган. Шу билан бирга, ЖССТ коронавируснинг “дельта” штамми 96 мамлакатда аниқланганини маълум қилган.
Сўнгги маълумотларга кўра, ҳозиргача 182 млн 594 минг 393 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган. 3 млн 954 минг 22 киши касалликдан вафот этган.
LiveБарчаси