ЖССТ зудлик билан вакцина ишлаб чиқиш зарур бўлган касалликлар рўйхатини эълон қилди
Саломатлик
−
11 Ноябрь
3893Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тезкор равишда янги вакциналар ишлаб чиқиш зарур бўлган 17 та патоген рўйхатини тақдим этди.
“ОИВ, безгак ва туберкулёзга қарши янада самарали вакциналар яратиш бўйича изланишларни давом эттириш керак. Чунки худди шу хасталиклар туфайли йилига 2,5 миллион киши ҳаётдан кўз юммоқда”, дейилади хабарда.
ЖССТ рўйхатидан жой олган биринчи гуруҳга мансуб қуйидаги касалликларга қарши ҳали эмлаш воситалари мавжуд эмас:
- А гуруҳига кирувчи стрептококклар,
- гепатит С вируси,
- ОИВ-1 (ҲИВ-1)
- Клебсиелла пневмонияси.
- Иккинчи гуруҳга мансуб қуйидаги патогенларга қарши вакциналар яратилган, аммо уларни келгусида янада такомиллаштириш зарур:
- цитомегаловирус,
- грипп вируси,
- лейшманиоз,
- сальмонеллёз,
- норовирус,
- безгак плазмодияси,
- шигелла,
- тилларанг стафилококк.
- Учинчи гуруҳга мансуб қуйидаги касалликларга қарши вакциналар эса назорат қилувчи органлар томонидан рўйхатга олиниш арафасида:
- денге безгаги,
- Б гуруҳига кирувчи стрептококклар,
- ичак таёқчаси,
- туберкулёз,
- респиратор-синцитиал вирус.
Муҳаммад Ҳодиев