ЖССТ коронавируснинг энг хавфли штаммини маълум қилди

Олам

image
0:00
0:00
download

 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) коронавируснинг дельта вариантини заиф одамларни ўлдириши мумкин бўлган, жуда тез тарқаладиган ва потенциал хавфли штамм деб топди.

Ташкилот соғлиқни сақлаш бўйича фавқулодда вазиятлар дастури ижрочи директори Майк Раяннинг сўзларига кўра, коронавируснинг ушбу варианти хавфлироқ потенциалга эга.

"Чунки бу одамлар орасида тез тарқалади ва кўп ҳолатларда нимжон одамларнинг ўлимига ҳам олиб келади”, дея тушунтирди  Раян.

У дунё раҳбарларини хайр-эҳсон қилишга ва COVID-19 вакциналарини тарқатиш орқали одамларни ўлим хавфидан ҳимоя қилишга чақирди.

"Ушбу дельта варианти тез тарқаладиган, мослашувчан ва асосан заиф қатламга юқадиган штамм ҳисобланади. Шунинг учун эмлашсиз қолган одамлар бўлса, уларнинг ҳаёти янада хавф остида турибди”, дейди Майк Раян.

ЖССТ нинг COVID техник етакчиси Мария Ван Керхов дельта штамми дунёнинг 92 мамлакатига тарқалишга улгурганини ва бу АҚШдаги барча янги ҳолатларнинг камида 10 фоизини, Британияда эса 60% дан ортиғини ташкил қилишини айтди.

“Афсуски, бизда ҳали одамларни вирусдан ҳимоя қиладиган вакциналар йўқ”, деб қўшимча қилди Ван Керхов.

Жорий йилнинг 18 июнь куни ЖССТ дельта дунё бўйлаб коронавирус инфекциясининг доминант вариантига айланаётганини эълон қилди. Май ойида у буни юқумли, ҳаёт учун хавфли ва замонавий вакциналарга чидамли "хавотирли вариант" деб таснифлаган эди.

“Дельта ҳозирда Европада, сўнгра Қўшма Штатларда шу йил бошида тарқалган альфа вариантини сиқиб чиқармоқда”, деди Филаделфия болалар шифохонаси вакциналари бўйича таълим маркази директори Пол Оффит.

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, дельта штаммлари альфа вариантига қараганда тахминан 60% кўпроқ ўтказилади, бу эса 2019 йил охирида Хитойнинг Ухан шаҳрида пайдо бўлган дастлабки штаммга қараганда юқумлироқ.

Москва мэри Сергей Собяниннинг сўзларига кўра, Россия пойтахтида янги беморларнинг деярли 90%и дельта штаммли коронавирус билан касалланган. Гамалея марказининг директори Александр Гинтсбургнинг таъкидлашича, коронавируснинг ушбу варианти тезда касалликнинг оғир шаклига олиб келади.

Маълумот ўрнида, кеча, 21 июнь куни Байден маъмурияти 55 миллион доза вакциналар Лотин Америкаси, Осиё ва Африка мамлакатларига еткизишини баён қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 21 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 106847 нафарни ташкил этмоқда. ССВ маълумотига кўра, сўнгги суткада 395 кишида коронавирус аниқланган.

Юлдуз Абдурашидова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ЖССТ

Баҳолаганлар

188

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг