Ўзбекистон табиий газ ишлаб чиқаришни камайтирди

Жамият

image

2020 йилнинг январь-апрель ойларида тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш корхоналари томонидан 12,7 трлн сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Давлат статистика қўмитаси ҳисоботи шундан дарак бермоқда.

Тоғ-кон саноатидаги ишлаб чиқариш шу даврда ишлаб чиқарилган жами саноат маҳсулотларининг 12,2 фоизига тенг бўлди.

Жорий йилнинг ортда қолган тўрт ойи давомида 1213,4 минг тонна кўмир, 539,7 минг тонна чақиқ тош, 232,6 минг тонна нефть, 25,7 минг тонна шағал, 17 253,8 минг тонна табиий газ, 506,9 минг тонна газ конденсати, 41,9 минг тонна каолин ишлаб чиқарилган.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан кўмир қазиб олиш – 19,1 фоизга ҳамда чақиқ тош – 17,6 фоизга, нефть қазиб олиш 0,6 фоизга ошган бўлса, шағал қазиб олиш – 77,8 фоизга, газ конденсати – 6,4 фоизга, каолин – 46,4 фоиз ҳамда табиий газ қазиб олиш – 15,9 фоизга пасайган.

Аввалроқ, 2020 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонда саноат ишлаб чиқариши 2019 йилнинг мос даврига нисбатан паст бўлгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

нефть статистика табиий газ

Баҳолаганлар

90

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг