Ўзбекистонда саноат ишлаб чиқариши пасайди

Жамият

image

2020 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонда корхоналар 104,2 трлн сўмлик саноат маҳсулотари ишлаб чиқарди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

2019 йилнинг январь-апрель ойларига нисбатан саноат ишлаб чиқаришнинг физик ҳажм индекси (Саноат ишлаб чиқаришининг физик ҳажми индекси ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) ҳажмининг таққосланадиган даврлардаги ўзгаришини тавсифловчи нисбий кўрсаткичдир) 94,6 фоизни ташкил этди. 

Саноат ишлаб чиқариш таркибида энг катта улуш ишлаб чиқарадиган саноат ҳиссасига тўғри келиб, унинг жами саноат ишлаб чиқаришдаги улуши 78,4 фоизни ташкил этди.

Жами саноат ишлаб чиқариш физик ҳажми пасайишининг асосий омили бўлиб, тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш саноатида - 18,3 фоизга, ишлаб чиқарадиган (қайта ишлаш) саноатнинг - 2,5 фоизга ҳамда сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизатсия қилишда - 11,4 фоизга пасайиш кузатилди.

Шунингдек, электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондитсиялашнинг - 5,5 фоизга ўсиши кузатилди.

Кўрсатилган даврда тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш саноати корхоналари – 12,7 трлн сўмлик, ишлаб чиқарадиган (қайта ишлаш) саноати субъектлари – 81,7 трлн сўмлик, сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизатсия қилиш корхоналари – 0,7 трлн сўмлик ва электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондитсиялаш корхоналари – 9,1 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарди.


Мақола муаллифи

Теглар

статистика санаот маҳсулоти ишлаб чиқариш

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made