Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўт очишни тўхтатишга келишиб олди – ОАВ
Олам
−
19 Июнь 1847 1 дақиқа
Бугун, 19 июнь куни Исроил ва Ҳизбуллоҳ ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилди. Бу ҳақда АҚШнинг юқори мартабали амалдорларидан бирига таяниб, “Reuters” хабар берди.
Манбанинг айтишича, сулҳ режими бугун, 19 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 16:00 да кучга киради.
“Ҳизбуллоҳ ва Исроил ўт очишни тўхтатишга келишиб олди”, деган америкалик расмий.
Унинг айтишича, келишув АҚШ ва Қатар воситачилари томонидан, Эрон кўмагида олиб борилган музокаралар натижасида ишлаб чиқилган. Расмийнинг сўзларига кўра, бугунги қуролли тўқнашувлардан кейин томонлар ҳозирда сулҳ режимига амал қилишга розилик билдирган. Ҳозирча Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” томонидан келишув юзасидан расмий баёнот берилмаган.
Маълумот учун, Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги қуролли қарама-қаршилик 2023 йил октябрь ойида Ғазодаги уруш бошланганидан кейин кескинлашган эди. Томонлар ўртасида илгари ҳам бир неча марта ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувлар эълон қилинган, аммо уларнинг айримлари узоқ муддат сақланмаган. Агар, мазкур келишув расман кучга кирса, у сўнгги ойлардаги энг муҳим деэскалация қадамларидан бири бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Исроил Мудофаа кучлари Жанубий Ливандан олиб чиқилмаслигини маълум қилганди.
Live
Барчаси