Ғазода Исроил зарбаси оқибатида икки бола ҳалок бўлди
Олам
−
20 июн 1161 1 дақиқа
Бугун, 20 июнь куни эрта тонгда Ғазо секторида Исроил зарбаси оқибатида камида икки бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.
Қайд этилишича, зарба Ғазо шаҳридаги квартирага маҳаллий вақт билан соат 02:00 атрофида берилган. Расмийларга кўра, қутқарув ишлари давом этаётгани сабабли қурбонлар сони ошиши мумкин. Яраланганлар сони ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.
Ҳалок бўлганлар 4 ёшли Зина ва 14 ёшли Лана исмли опа-сингиллар бўлиб, уларнинг жасадлари Шифо шифохонаси моргига олиб борилган.
“Мен уйда ўтирган эдим. Ракета тўсатдан қулади”, дейди пешонасидан жароҳат олган амакиваччаси Муҳаммад Сафаций.
Унинг сўзларига кўра, ҳужумда ўзи ҳам, рафиқаси ҳам жароҳат олган. Исроил ҳарбийлари ҳозирча расмий баёнот бермаган.
Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, 2023 йил 7 октябрдан бери Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий операцияси оқибатида 73 018 фаластинлик ҳалок бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил аскарлари Ғарбий Соҳил ҳудудида 7 ойлик чақалоқни отиб ўлдиргани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси