Шавкат Мирзиёев ва Штайнмайер қўшма баёнот имзолади (видео)

Жамият

image

Бугун, 17 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер ўтказилган музокаралар якунлари бўйича қўшма баёнот қабул қилиб, кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга интилишларини тасдиқлади. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, давлат раҳбарлари Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни амалга ошираётган ва янгиларини бошлашни режалаштираётган Германиянинг етакчи компаниялари вакилларини самимий қутлаган.

Икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими ҳам бўлиб ўтган. Ўзбекистонда шаҳарларни барқарор ривожлантириш бўйича лойиҳаларни бажариш учун грант маблағлари ажратиш ва имтиёзли молиялаштиришни назарда тутувчи молиявий ҳамкорлик соҳасидаги келишувлар имзоланган.

Икки мамлакат етакчилари ҳузурида бир қатор қўшма инвестиция ва таълим лойиҳаларига старт берилган. Тошкент шаҳрида “Volkswagen” автомобилларини йирик узелли йиғишни ташкил этиш, Андижон вилоятида логистика марказини барпо этиш, суюқ маиший ювиш воситаларини ишлаб чиқариш, темир йўл соҳаси учун мутахассислар тайёрлаш ҳамда замонавий имтиҳон марказларини очиш каби лойиҳалар шулар жумласидан.

Билдирилишича, ушбу ташаббусларни амалга ошириш саноат кооперациясини кенгайтириш, инфратузилмани ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги шерикликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кўксарой қароргоҳида Шавкат Мирзиёев ва Франк-Вальтер Штайнмайернинг тор доирада ҳамда расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Франк-Вальтер Штайнмайер қўшма баёнот

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг