Россия ва Ўзбекистоннинг энергетик ҳамжиҳатлиги фақат фойда келтиради – Мишустин

Олам

image
Бизда Совет Иттифоқи даврида жуда катта ядро мактаби бўлган – Шавкат Мирзиёев (видео) north_east

Бизда Совет Иттифоқи даврида жуда катта ядро мактаби бўлган – Шавкат Мирзиёев (видео)

Россия ва Ўзбекистоннинг энергетика соҳасидаги ҳамжиҳатлиги фойда келтиради, аҳоли ва бизнесни энергия ресурслари билан таъминлашга хизмат қилади. Бу ҳақда Ўзбекистонда бўлиб турган Россия Ҳукумати раиси Михаил Мишустин бугун, 17 июнь куни V Тошкент халқаро инвестиция форуми ялпи мажлисидаги нутқида сўз очди. 

У Санкт-Петербургда Россия ва Ўзбекистон Президентлари Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда Россия лойиҳаси бўйича интеграциялашган атом электр станциясининг биринчи энергоблоки қурилишига старт берганини эслатди

“Маҳаллий компаниялар республикага энергия етказиб бермоқда, мамлакатда ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини ривожлантирмоқда, қўшма бурғилашни бошқариш маркази ташкил этилди. Буларнинг барчаси аҳоли ва бизнесни энергия ресурслари билан барқарор таъминлашга хизмат қилади, турдош тармоқларга кучли туртки беради. Бундай ўзаро манфаатли ташаббуслар кўпроқ бўлиши мумкин ва керак”, дейди Мишустин.

Шунингдек, у “Марказий Осиё – Марказ” газ қувурини реконструкция қилиш бўйича кенг кўламли лойиҳа амалга оширилаётганини, бу унинг қувватини оширишини билдирди.

"Янги углеводород конлари ўзлаштирилмоқда, россиялик муҳандислар Ўзбекистондаги энг йирик гидроэлектр станцияларини барпо этишда кўмаклашмоқда", дейди Бош вазир.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 июнь куни Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзлаган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Ўзбекистон учун минтақадаги шунчаки қўшни эмас, вақт синовидан ўтган стратегик шерик ва иттифоқчи эканини айтганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Россия АЭС Михаил Мишустин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг