Россия Бош вазири Тошкентга келади

Жамият

image

Россия Бош вазири Михаил Мишустин 16–17 июнь кунлари амалий ташриф билан Тошкент шаҳрида бўлади. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди.

У ташриф доирасида Ўзбекистон раҳбарияти билан савдо-иқтисодий, инвестициявий, илмий-технологик ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилади.

Россия ҳукумати матбуот хизмати маълум қилишича, музокараларда энергетика, жумладан тинч атом энергетикаси, саноат, транспорт инфратузилмаси, қишлоқ хўжалиги ва бошқа йўналишлардаги қўшма лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилади.

Мишустин, шунингдек, V Тошкент халқаро инвестиция форуми тадбирларида ҳам иштирок этади.

Россия ҳукумати аппарати маълумотларига кўра, Ўзбекистонда Россия капитали иштирокида 3 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда. Россияда эса ўзбекистонлик сармоядорлар иштирокида 700 дан ортиқ компания мавжуд.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда Россия иштирокида умумий қиймати 4 триллион рублга тенг 150 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. Шунингдек, Россиянинг 82 та ҳудуди Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий алоқаларни йўлга қўйган бўлиб, ҳудудлараро ҳамкорлик бўйича 70 дан ортиқ келишув имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Албания Республикаси Президенти Байрам Бегай рафиқаси ҳамроҳлигида расмий ташриф билан Ўзбекистонга келганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Ўзбекистон Михаил Мишустин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг