9-синф ўқувчиси отасининг машинасида автоҳалокатга учради (видео)

3-саҳифа

image

Тошкентда машинани ҳайдаб, йўл-транспорт ҳодисасини келтириб чиқарган тўққизинчи синф ўқувчисининг отаси жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот котиби Зойир Йўлдошев маълум қилди.

Унинг билдиришича, жорий йилнинг 15 июнь куни тонгги вақтда Тошкент шаҳри 64-сон мактабнинг 9-синфини битирган икки нафар синфдош давлат рақам белгиси ечилган ҳолдаги BYD русумли транспорт воситасини бошқариб чиқиб, тажрибасизлиги оқибатида Yutong русумли йўловчи автобусининг орқа томонига урилган. Бу вақтда автобус ичида йўловчилар бўлмаган ва ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Ҳолат юзасидан транспорт воситасини ҳужжатсиз бошқарган йигитнинг отасига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида юк машинаси ҳамда Lacetti русумли автомобиль тўқнашиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ўқувчи автоҳалокат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг