Туркияда рафиқасини бўғзидан пичоқлаб ўлдирган ўзбекистонлик умрбодга қамалади

3-саҳифа

image

Туркияда Ўзбекистон фуқароси Нигина Сатторованинг кўча ўртасида ўлдирилиши юзасидан олиб борилган тергов ишлари якунланди. Прокуратура жиноятни содир этганликда айбланаётган унинг турмуш ўртоғи Умид Сатторовга нисбатан оғирлаштирилган умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси сўради. Бу ҳақда Туркия маҳаллий нашрлари ёзмоқда. 

Шунингдек, давлат қораловчиси қотилликни содир этган шахсга ёрдам бергани аниқланган иккинчи гумонланувчи – Ўринбой Ботирбековга эса 20 йилгача қамоқ жазоси тайинланишини сўраган. 

Ўтган йилнинг 17 август куни Туркиянинг ўзбекистонликлар энг кўп истиқомат қиладиган мегаполиси Истанбулнинг Умрания туманида ўзбекистонлик 33 яшар Нигина Сатторова турмуш ўртоғи Умид Сатторов томонидан бўғзидан пичоқлаб ўлдирилган эди. 

Марҳума Ўзбекистоннинг Самарқанд вилоятидан бўлган ва Истанбулда вақтинчалик меҳнат фаолияти билан шуғулланиб келган. У 35 яшар турмуш ўртоғи Умид Сатторов билан рашк сабаб келиб чиққан жанжал оқибатида пичоқлаб ўлдирилган. 

Истанбул полицияси томонидан олиб борилган қидирув ишлари давомида гумондор 2025 йилнинг 18 август куни – воқеа содир бўлганидан бир кун ўтиб, Умрония ҳудудида қўлга олинган. Шунингдек, жиноятчини яширишга ёрдамлашганликда гумон қилинаётган, асли Жиззах вилоятидан бўлган Ўринбой Ботирбеков ҳам полиция томонидан ушланган. 

Суриштирув ишлари якунига етгач, 19 август куни гумонланувчиларга нисбатан суд томонидан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Истанбул Туркия Ўзбекистонлик Қотиллик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг