Шавкат Мирзиёев Россияга ташрифини якунлади

Жамият

image

Бугун, 6 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерациясига амалий ташрифи якунланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари Санкт-Петербургдаги тадбирлар доирасида 4 июнь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашув ўтказди.

Етакчилар Ўзбекистондаги биринчи интеграциялашган атом электр станцияси қурилишини бошлаш маросимида иштирок этдилар.

Президент 29-Петербург халқаро иқтисодий форуми тадбирларида қатнашиб, ялпи йиғилишда нутқ сўзлади.

Ташриф тадбирлари якунлангач, Президент Тошкент шаҳрига жўнаб кетди. “Пулково” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 июнь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида Россия Ўзбекистон учун минтақадаги шунчаки қўшни эмас, вақт синовидан ўтган стратегик шерик ва иттифоқчи эканини таъкидлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Шавкат Мирзиёев Пулково

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг