Тошкентдаги “квартира”да нарколаборатория ташкил қилганлар қамалди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги хонадонлардан бирида нарколаборатория ташкил қилганлар қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Тошкент вилоятининг Чиноз туманида яшовчи, 2003 йилда туғилган шахс кўп қаватли уйлардан биридаги хонадонни ижарага олиб, нарколаборатория ташкил этган. Тезкор тадбир давомида ушбу манзилдан умумий қиймати 4,5 млрд сўмга тенг бўлган 3,5 кг “Прегабалин” кучли таъсир қилувчи моддаси, 20 литр суюқ ва 25 кг кукун кўринишидаги прекурсорлар, шунингдек, уларни тайёрлаш ва қадоқлашда фойдаланиладиган анжомлар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Бундан ташқари, нарколабораторияда кимёгар бўлиб ишловчи яна бир чинозлик фуқаро ҳам ушланган.

Аниқланишича, мазкур шахслар дастлаб Telegram мессенжери орқали фаолият юритувчи наркодўконда “кладмен” сифатида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини тарқатиш билан шуғулланган.

Кейинчалик эса жиноий гуруҳ раҳбарларининг ишончига кириб, бевосита ажал оғусини тайёрлашга жалб этишган.

Ҳолат юзасидан уларга нисбатан ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилоятида 26 ёшли фуқаро ўз уйида нарколаборатория ташкил қилгани аниқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент нарколаборатория Прегабалин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг