Қуролланган шахслар “Рома” футболчисини гаровга олди

Спорт

image

Қуролли босқинчилар “Рома” футболчиси Нил Эль Айнауининг уйини талон-торож қилди ва уни ҳамда оиласини қурол билан гаровга олди. Бу ҳақда “Goal” нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, ҳодиса кеча, 16 март куни кечқурун содир бўлган. Юзларини ниқоб билан ёпган, қора кийимдаги ва тўппончалар билан қуролланган олти нафар номаълум шахс футболчининг уйига дераза панжараларини синдириб кирган.

Жиноятчилар Эль Айнауи, унинг онаси, ҳамроҳи, акаси ҳамда қиз дўстини бир хонага қамаб қўйиб, сўнг уйни тинтув қилган. Улар тахминан 10 минг евро қийматидаги заргарлик буюмлари, Rolex соати ва бир нечта дизайнер сумкаларини ўғирлаб кетган.

Талончиликдан сўнг босқинчилар воқеа жойидан қочиб кетган. Тез орада полиция етиб келиб, тергов ишларини бошлаган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса давомида ҳеч ким жабрланмаган, бироқ уй эгалари кучли руҳий зарба олган. 

Терговчилар жиноятчилар футболчининг уйда эканидан олдиндан хабардор бўлган бўлиши мумкинлигини ҳам истисно этмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Манчестер Cити” ҳимоячиси Рубен Диашнинг уйи Чемпионлар лигаси доирасида “Галатасарой”га қарши учрашув вақтида талон-торож қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Рома” Қуролли босқинчилар Нил Эль Айнауи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг