Исроил армияси жанговар тайёргарликни кучайтирди
Олам
−
21 Февраль 2710 1 дақиқа
АҚШнинг Эронга зарба бериши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар ортидан Исроил армиясини (ЦАХАЛ) юқори жанговар тайёргарлик ҳолатига келтирди. Бу ҳақда “The Times of Israel” хабар берди.
Исроил армияси вакили Эфи Дефрин ўз баёнотида ҳарбийлар минтақадаги вазиятни диққат билан кузатаётганини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, операцион вазиятдаги ҳар қандай ўзгаришга тезкор жавоб беришга тайёргарлик кўрилган. Дефрин, шунингдек, фуқароларни фақат расмий манбаларга ишонишга чақирган.
Исроил ОАВлари аввалроқ АҚШ Эронга “тез орада” зарба бериши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатган эди. Шу фонда Ички фронт қўмондонлигига юқори тайёргарлик ҳолатига ўтиш буюрилгани айтилмоқда.
Исроилнинг “12-канал”и маълумотига кўра, агар АҚШ Эронга ҳужум қилса, Исроил ҳам ҳарбий ҳаракатларга қўшилиши мумкин.
Бир қатор нашрлар томонидан эълон қилинган хабарларда АҚШ Президенти Дональд Трамп Эронга кенг кўламли зарба бериш-бермаслик масаласида қарор қабул қилиш арафасида экани айтилмоқда. Дипломатик йўллар торайиб бораётгани, бироқ ҳарбий вариантлар ҳали ҳам кўриб чиқилаётгани таъкидланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп ҳафта охирида Эронга ҳужум қилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси