Эрон айрим кемалар учун Ҳормуз бўғозини очди

Олам

image

Бугун, 4 апрель куни зарур бўлган асосий товарлар ва инсонпарварлик ёрдамини ташувчи кемаларнинг Ҳормуз бўғози орқали ўтишига рухсат берилди. Бу ҳақда “Tasnim” хабар берди. 

Қайд этилишича, гап Эронга ёки Уммон денгизидаги бошқа давлатларнинг портларига йўл олган кемалар ҳақида бормоқда.

“Ислом Республикасида шошилинч тиббий ёрдамга бўлган эҳтиёж кескин ортиб бормоқда. Агар можаро давом этса, асбоб-ускуналар захираси тугаб қолиши мумкин”, деб ёзмоқда “Reuters”.

Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой жамиятлари федерациясининг Эрондаги делегацияси раҳбарига кўра, можаро бошланганидан бери Эронда камида 1,9 минг киши ҳалок бўлган ва 20 минг киши жароҳатланган.

Американинг HRANA ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти эса уруш бошланганидан бери 3531 киши ҳалок бўлганини хабар қилди. Унга кўра, қурбонларнинг 1607 нафари тинч аҳоли вакиллари, шу жумладан камида 244 нафари болалардир.

Қайд этиш жоиз, ҳарбий операция бошланганидан кейин Эрон жаҳон нефть ва суюлтирилган табиий газ (СТГ) етказиб беришнинг салмоқли қисми ўтадиган Ҳормуз бўғозида савдо тўхтатилганини эълон қилган эди. Шу билан бирга, бўғоз “Эрон душманлари” билан боғлиқ бўлган кемалардан ташқари барча учун очиқ қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сербия Президенти Александр Вучич Ҳормуз бўғозининг ёпилиши сабабли нефть ва ўғит нархи кўтарилиши фонида инсоният тубсизлик ёқасига келиб қолганини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Ҳормуз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг