Андижонда ҳоким ўринбосари 15 минг доллар пора билан ушланди

3-саҳифа

image

Андижон вилоятида 15 000 АҚШ доллари олган ҳокими ўринбосари ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Марҳамат тумани ҳокими ўринбосари мансаб мавқеидан фойдаланиб, туман ҳудудидан ўтган катта йўл бўйида 400 метр узунликдаги зовурни ёпиқ тизимга ўтказган ҳолда, бунинг ҳисобига юзага келадиган 60 сотих ер майдонида ҳар бири 30 кв/м бўлган жами 8 та савдо дўкони қуриш учун ер ажратиш ва тегишли ҳужжатларни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига фуқародан 15 минг АҚШ доллари талаб қилган. У олдиндан 200 АҚШ доллари олган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ҳоким ўринбосари қолган 14800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда ушбу мансабдор шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми “а,в” бандлари ва 28 (Жиноят иштирокчиларининг турлари),211-моддаси (Пора бериш) 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида 1500 АҚШ доллари миқдорида пора олган Оҳангарон туман ҳокимлиги бош юрисконсульти ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

пора Андижон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг